Сифатсиз бензин сотаётган АЁҚШлар аниқланиши давом этмоқда

Тошкент шаҳридаги 2 та АЁҚШда сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги маълум бўлган.

«Ўзенергоинспекция» АЁҚШлардаги сифатсиз бензин сотилишининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. 

Хусусан, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган «С.Г.О.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92 ва АИ-95-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмас(сифатсиз)лиги маълум бўлди. 

Бу каби ҳолат Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Э.О.П.» МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам аниқланди. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.