Тошкент шаҳрига тўртта кириш дарвозаси қурилади.Дарвозалар дизайни бўйича танлов эълон қилинди.Бу ҳақда,Тошкент инвест компанияси хабар берди.
Маълум қилинишича, дарвозалар Роҳат, Бектемир, Учқаҳрамон, Эркин постларига қурилади.
Тошкент инвест компанияси дарвоза дизайни бўйича танлов барча учун очиқ эканини маълум қилди.Аризалар 7 ноябргача қабул қилинади. Таъкидланишича, танлов ЮНЕСКО тавсияларига мувофиқ ўтказилади ва ғолиблар 30 млн сўмдан 100 млн сўмгача тақдирланади.
Дарвозаларни шу йилдан бошлаб қуриш режалаштирилган.