Россия Telegram’ни Украинани қўллаб-қувватлагани учун жарима солди

Москванинг Таганский туман суди Telegram’ни Урални Россиядан ажратиб чиқаришга дават қилувчи каналларни ўчириб ташламагани ва Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлагани учун 4 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Роскомнадзор ахборот ресурсларига киришни чеклаш чораларини кўриш талабларини амалга ошириш доирасида Telegram ахборот ресурси эгаси – Telegram Messenger Inc ташкилотига мурожаат қилди. – ахборотни тарқатиш тартиби бузилганлиги тўғрисидаги билдиришномалар электрон шаклда юборилди», — дейилади ҳужжатда.

Telegram Россияда аввал ҳам жаримага тортилган: июнда, кейин эса июлда. Ҳар сафар платформанинг гўёки сепаратистик контентни олиб ташлашдан бош тортиши сабаб бўлган.

Қайд этиш жоизки, бир қатор жанубий вилоятларда машҳур мессенжер уч ҳафта давомида ё блокланган ёки секинлашган. Доғистон ва Ингушетияда фойдаланувчилар Telegram’га кириш учун VPN хизматларидан фойдаланадилар.

Тахминан 11 октябрдан 20 октябргача Шимолий Кавказнинг бошқа ҳудудларида, шунингдек, Краснодар ўлкасининг айрим ҳудудларида ҳам узилишлар кузатилди.