Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида бошқарувни йўқотган “Lacetti” зовурга тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Қайд этилишича, шу йилнинг 31 октябрь куни соат 01:12 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Юқоричирчиқ туманида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида “Саховат” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурга тушиб кетгани ҳақида туман ФВ хабар келиб тушган.
Хабарга асосан Юқоричирчиқ тумани ФВ бўлими қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, ҳамкорликдаги хизматлар билан автомобиль зовурдан чиқариб олинди.