Британия Консерватив партияси ўзининг янги раҳбари сифатида КемиБаденокни танлади. У торилар етакчиси сифатида Риши Сунакнинг ўрнига келди ва 2024 йил июнидаги катта мағлубиятдан кейин партияни қайта тиклаш жараёнини бошлайди. Ҳозирда 650 ўринли Жамоатлар палатасининг 365 аъзосидан атиги 121 нафари қолган.
Баденок Британиянинг йирик сиёсий партиясини бошқарган тарихдаги биринчи қора танли аёл бўлди. У паст солиқлар, эркин бозор иқтисодиёти тарафдори бўлиб, Британия давлатини «қайта дастурлаш»га ваъда бермоқда.
Кеми Баденок 1980 йилда Нигериядан келган муҳожирлар оиласида туғилган. Оилали, уч нафар фарзанди бор.