Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 10-12 илиқ, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундуз куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундуз куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.