Пойтахтда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди

Тошкентда 5 ноябр соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади. 

2023 йилда 6 ноябр куни иситиш мавсуми бошланганди. Қоидаларга кўра,  иситиш мавсуми бошланиши учун ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун 8 даража иссиқдан паст бўлиши керак.