Кеча, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида кабель ўтказиш мақсадида қазилган 2,5 метрли чуқурликка фуқаро ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.
Уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб, ФВБга соат 19:14 да хабар тушди, дея хабар қилади ФВВ ахборот хизмати.
«Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида фуқарони чуқурликдан чиқариб олган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши«, дейилади хабарда.