Эрон Исроилга қарши кенг қамровли ҳужумни режалаштирмоқда

The Wall Street Journal хабар беришича, Эрон Исроилга қарши “қақшатқич ва кенг қамровли” ҳужумни режалаштирмоқда. Бунга нафақат ракета ва дронлар, балки мунтазам армия аскарлари ҳам жалб этилади.

Манбага кўра, Исроилга янги ҳужум АҚШда 5-ноябрдаги президентлик сайловларидан сўнг, аммо 2025-йил январида янги президент лавозимига киришишидан олдин содир бўлади. 

Яҳудий давлати ҳарбий объектларига “аввалгидан кўра анча агрессив” зарба берилиши кутилмоқда.

The Wall Street Journal манбалари таъкидлашича, ҳужумда нафақат Ислом инқилоб қўриқчилари корпуси, балки мунтазам армия аскарлари ҳам қатнашиши мумкин. Бу қўриқчилар корпусини қўллаб-қувватлаш бўлиб, тўлиқ армия сафарбарлигини назарда тутмайди.

“Бизнинг ҳарбийларимиз одамларни йўқотди, шунинг учун улар жавоб қайтаришлари керак”, – дея изоҳ берган Эрон манбаси.