Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади.
Бепул тиббий хизмат қуйидагиларни ўз ичига олади:
- кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш;
- сақлашнинг бирламчи бўғинида ва қатор давлат даволаш-профилактика муассасаларида, аввало, қишлоқ жойларда тиббий хизмат кўрсатиш;
- юқумли касалликларга қарши аҳолини иммунлаштириш ва эмлаш;
- аҳамиятга эга бўлган ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликлар (сил, онкологик, руҳий, нарколо- гик, эндокринологик касалликларга чалин- ган беморлар ва касб касалликларига ча- линган шахслар) бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам;
- текширувдан ўтказиш ва даволаш (пулли шифохоналардан ташқари);
- ёшли ўсмирлар ва чақирув комиссиялари йўналишлари бўйича чақирув ёшидаги (18–27 ёшли) шахсларни текширувдан ўтказиш ва даволаш;
- вақтида ёрдам берадиган хизматларни кўрсатиш (пулли муассасалардан ташқари);
- тоифага мансуб беморлар (ногиронлиги бўлган шахслар, уруш фахрийлари, тўлиқ етимлар)ни давлат даволаш- профилактика муассасаларида даволаш.
Қоида тариқасида, поликлиника ва қишлоқ врачлик пункти соат 8-00 дан 20-00 гача ишлайди, аммо ўзига керакли шифокорни топиш учун бемор унинг қабул кунларини билиб олиши лозим.