Келгуси йилда канал ва ариқларни бетонлашга 800 млрд сўм ажратилади

​​Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унга кўра:

➖ Келгуси йилда каналваариқларни бетонлашга 800 млрд сўм ажратилади.

➖ Ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлади.

➖ Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

➖ Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

➖ Мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.