Қозоғистон ҳукумати томонидан 525 миллиард тенге (тахминан 1 миллиард доллар) ноқонуний активлар давлат даромадига айлантирилди. Бу қарор Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигидаги комиссия йиғилишида қабул қилинди.
Ушбу маблағлар ҳисобига Остонада таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар учун реабилитация маркази, шунингдек, Олмаотада 400 ўринли махсус эҳтиёжли кишиларга мўлжалланган ўқув маркази қурилиши режалаштирилмоқда.
Йил бошидан буён қайтарилган ноқонуний активлар миқдори 900 миллиард тенгеден ошгани ва ушбу маблағлар ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун йўналтирилгани маълум қилинди.