Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган CОП29 саммитидаги Ўзбекистон Миллий павилёни билан . Павилён мамлакатнинг экология ва иқлим масалаларига барқарор ёндашувларини, шунингдек, бой маданий меросини намойиш этади.
“Ички барқарорлик” деб номланган павилён анъанавий ўзбек ҳовлиси концепциясида барпо этилган бўлиб, сомон, сувоғ, ёғоч каби экологик материаллардан фойдаланилган. Павилёнда Оролбўйи муаммолари, “яшил” иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергия ва сувни тежаш каби мавзуларда 20 дан ортиқ тадбир ўтказилиши режалаштирилган.