Бугун, 14-ноябрь куни соат 08:00 атрофида Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Алишер Навоий кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Ҳолатга Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 1989-йилда туғилган Қ.Б.ва 1990-йилда туғилган Х.М. иккаласи ҳам “Матиз” русумли транспорт воситаларида Чирчиқ-Тошкент йўналишида ҳаракатланиш давомида, бир-бирига урилган.
“Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган”, – дейилади хабарда.