Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан И.Каримов номидаги халқаро аэропортда фирибгарлик ҳолати фош этилди. Аэропорт ходими Р.М. фуқароларни ишга жойлаштириш баҳонасида 1,5 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётган вақтда қўлга олинди.
Айни пайтда айбланувчи қамоққа олиниб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, пора бермоқчи бўлган жабрланувчи ҳам ўз ҳаракатлари юзасидан судга тушунтириш бериши талаб этилади.