Болалар омбудсмани зўравонликка дуч келган 8-синф қиз билан учрашди

15-ноябрь куни Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Самарқанд вилоятида аввалроқ ўғирлаб кетилган ва зўрланган 8-синф ўқувчиси ва унинг ота-онаси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Болалар ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Telegram каналида хабар берилди.

“Бола ҳуқуқлари бўйича вакил дастлабки тергов жараёнида жабрланган қизнинг ҳуқуқлари қай даражада таъминланганлигини, жумладан, ушбу терговда боланинг қонуний вакили, ўқитувчиси ва адвокатининг иштирокини ўрганиб чиқди”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, терговчиларга бола иштирокидаги тергов ва процессуал ҳаракатларни ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.

Қизнинг онаси ОАВ ва жамоатчиликдан ушбу жиноят тафсилотларини ошкор қилмасликни сўради.

Аввалроқ Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахслар 8-синф ўқувчисини ўғирлаб кетиб, у ерда бир неча кун давомида калтаклаган ва жинсий зўравонликка учратгани ҳақида хабар берилган эди.