Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган видеога расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда “Пискент туманида номаълум шахслар ов милтиғида итларни отаётгани” акс этган видео хабар тарқалиб, жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.

Воқеа куни кеча, Пискент туманидаги дала ҳовлилар жойлашган ҳудудда содир бўлган. Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратига олинган, воқеада иштирок этган фуқароларда бўлган ов қуроллари тегишли тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб, судга юбориш чораси кўрилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши таъминланади.