Энди қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимларининг рўйхати тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамаси 14 ноябр куни «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Меҳнат кодексининг 121 ва 184-моддаларига мувофиқ, қариндошларнинг бирга ишлашларини чеклаш ҳақидаги қоидалардан истисноларга йул қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари ҳамда алоҳида хусусиятга эга ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати тасдиқланди.
