Акбар Султонов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди

Акбар Султонов “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

25 ноябрь куни “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва унга аъзо тадбиркорлик субъектларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси лавозимига Акбар Султонов бир овоздан тасдиқланди. Шунингдек, уюшма кенгашининг янги таркиби сайланди.

Акбар Султонов 2021 йил май ойидан буён уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.