Бензин ва дизель қўшни давлатларга бошқа суюқликлар кўринишида олиб чиқиб кетилмоқда.
Қозоғистон Евросиё иқтисодий иттифоқидан ташқари мамлакатларга бензин, дизель ёқилғиси ва бошқа турдаги ёқилғиларни экспорт қилишга қўйилган тақиқни узайтиришни режалаштирмоқда
Амалдаги экспорт чекловлари 2024 йил 31 декабрда тугайди. Янги тақиқ эса эртаси куни кучга киради ва олти ой давомида амал қилади. Чекловлар авиацион керосин, ксилол, нефть битумлари ва енгил дистиллятларга ҳам тааллуқли бўлади.
Фақат завод ишлаб чиқарувчиси томонидан автомобилнинг ёқилғи бакларига мўлжалланган ҳолда ёқилғи олиб чиқиш истисно сифатида кўрилади.
Шунингдек, вазирлик лаборатория тадқиқотлари ўтказиш учун авиацион керосин намуналарини олиб чиқишга рухсат беради.
Қозоғистон ҳукумати бу чекловлар ёқилғи танқислиги муаммосини бартараф этиш ва ЕОИИ доирасида нефть маҳсулотларининг ягона бозорини шакллантиришга тайёргарликни яхшилашга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Бундан ташқари, тақиқ Россиядан нефть маҳсулотларини божхонасиз импорт қилишни сақлаб қолиш учун зарур. Таъминот шартларига кўра, Қозоғистон ушбу маҳсулотларни учинчи мамлакатларга реэкспорт қилишга йўл қўймаслиги керак.
Вазирлик бир неча бор ёқилғининг «соявий» экспорти кўпайиб бораётганига эътибор қаратган. Бензин ва дизель қўшни давлатларга бошқа суюқликлар кўринишида олиб чиқиб кетилмоқда.