Тошкентда олтита автобус йўналиши вақтинча ўзгартирилди

Тарас Шевченко кўчаси бир ойга барча транспорт турлари учун ёпилиши муносабати билан ушбу ҳудуддаги автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди. У ерда гастрономик кўча яратиш бўйича қурилиш ишларининг иккинчи босқичи давом этмоқда.

Қуйидаги автобус йўналишлари 27-ноябрдан 25-декабргача чизмада кўрсатилганидек ҳаракатланади:

16, 26, 37, 80-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Нукус, Амир Темур, Фидокор кўчалари орқали ўзгартирилади;

22, 55-сонли автобус йўналишлари ҳаракати вақтинча Нукус, Ойбек, Шахрисабз кўчалари орқали ўзгартирилади.

Таъкидланишича, бунинг оқибатида қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақтлари амалдаги вақтлардан ортиб кетиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.