Тошкентда икки юк машинасининг тўқнашуви оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди

26-ноябрь куни соат 20:30 атрофида Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманидаги 4Р21 трассасида иккита юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Пойтахт ИИБ ЙҲХБдан маълум қилишларича,  ҳайдовчи 1982-йилда туғилган, Қ. А. бошқарувидаги юк транспорт воситаси ва 1987-йилда туғилган, I.Q бошқарувидаги Исузу русумли  транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Исузу юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.