Товарларни божхона муҳрлари остида ташишга рухсат бериш гувоҳномасини олиш бўйича ахборот тизими жорий этилади

Ҳукумат Қарори (787-сон, 26.11.2024 й.) билан 2021 йил 2 декабрдаги 727-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қарорга кўра, автотранспорт воситасига товарларни божхона муҳрлари ва пломбалари остида ташишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш, амал қилишини тугатиш, бекор қилиш ёки амал қилиш муддатини узайтириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш йўли билан ҳужжатларни қоғоз нусхада талаб қилишдан воз кечилади.

Шунингдек, гувоҳнома олиш бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Лицензия» ахборот тизими орқали кўриб чиқиш механизми жорий этилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.