Бухоро вилояти Жондор туманидаги хонадонларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида бир оиланинг 2 аъзоси вафот этди. Яна 2 нафари куйиш тан жароҳатини олишган.
Воқеа йилнинг 17 ноябрь, якшанба куни содир бўлган. Оиланинг 41 ёшли бошлиғи ҳарбий хизматчи бўлиб, Жиззах вилоятида ишлаб келган.
Ҳодиса оқибатида оила бошлиғи ва унинг турмуш ўртоғи вафот этган. Оиланинг 4 нафар фарзанди бўлиб, улардан 2 нафари (қизлар) куйиш жароҳатини олган.