2005 йил қиз эркакдан унинг интим видеоларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

Бухоро вилоятида қиз 26 ёшли йигитнинг интим видеоларини тарқатмаслик учун ундан пул олгани ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса Варахша шаҳрида содир бўлган. 2005-йилда туғилган қиз 1998-йилда туғилган эркакка 5 минг АҚШ доллари бермасанг, қариндошларинг орасида жинсий алоқада бўлган жойингдаги интим видеони тарқатаман, деб қўрқитган.

Қиз пул олаётган пайтда қўлга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.