Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиш билан жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламентда муҳокама қилинмоқда.
Унга кўра, бундай ҳаракатни биринчи марта содир этганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм) миқдорида, бир йил давомида такроран содир этилган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм) миқдорида жарима белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси кучга кириши учун қуйи палатада қабул қилиниб, сенат томонидан маъқулланиши ҳамда президент томонидан имзоланиши керак.