Жорий йилнинг 1 декабр куни соат таҳминан 15:30 ларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Тотувлик кўчасида 1992 йилда туғилган Э.Ш «Малибу» русумли транспорт воситасини бошқариб келаётган вақтида, ушбу кўчага қўшилиш мақсадида туташ кўчадан чиқиб келган 1976 йилда туғилган Қ.А бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Дамас» автоуловининг ҳайдовчиси ва йўловчиси 1982 йилда туғилган Қ.Длар енгил тан жароҳати олиб, шаҳар марказий шифохонасига мурожаат қилган.