2-6 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари -3 даража совуқ — +2 даража илиқ, кундуз кунлари +5…+10 даража илиқ, шимолда кечалари -3…-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0…+5 даража илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мукин.
Пойтахтимизда: 2-6 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари -1 даража совуқ — +1 даража илиқ, кундуз кунлари +6…+9 даража илиқ бўлади.