АҚШ конгрессменлари икки йиллик текширув натижаларига кўra, COVID-19 лабораториядан келиб чиқиши ва сизиб чиқиши натижасида тарқалиши эҳтимоли юқори эканлигини таъкидладилар.
Якуний ҳисоботга кўра, текширувдан сўнг «вирус табиатда мавжуд бўлмаган биологик хусусиятларга эга эканлиги маълум бўлди».
Конгрессменлар, шунингдек, Уханда биологик хавфсизлик даражаси етарли бўлмаган SARS вирусларини ўрганиш бўйича тадқиқот лабораторияси мавжудлигини таъкидладилар. Шу билан бирга, 2019 йилнинг кузида, ёввойи ҳайвонлар бозорида COVID-19 аниқланишидан бир неча ой олдин, Ухан вирусология институти ходимлари ўртасида касаллик ҳолатлари қайд этилган.