Ўзбекистонлик ўқувчилар ТИМСС 2023 баҳолашида паст натижалар кўрсатди

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Халқаро баҳолаш дастури ТИМСС 2023 натижаларига кўра, Ўзбекистон мактаб ўқувчилари математика ва табиий фанлар бўйича паст кўрсаткичларни қайд этди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

4-синф ўқувчилари натижалари

Ўзбекистонлик 4-синф ўқувчилари табиий фанлар саводхонлиги бўйича 412 балл тўплаб, иштирокчи 58 та давлат ичида 54-ўринни эгаллади. Математика саводхонлиги бўйича эса 443 балл билан 50-ўринга жойлашди.

Қизлар табиий фанлар йўналишида 414 балл тўплаб, ўғил болаларга (409 балл) нисбатан яхшироқ натижа кўрсатган. Математика йўналишида ҳам қизлар (446 балл) ўғил болалардан (440 балл) юқори натижага эга бўлди.

8-синф ўқувчилари натижалари

8-синф ўқувчиларининг математик саводхонлик бўйича ўртача кўрсаткичи 421 баллни ташкил этиб, қатнашувчи 44 та давлат ичида 32-ўринни эгаллади. Табиий фанлар йўналишида эса 396 балл билан 39-ўринга жойлашди.

Табиий фанлар бўйича қизлар (395 балл) ва ўғил болалар (396 балл) деярли бир хил натижа қайд этган. Математика йўналишида эса ўғил болалар (426 балл) қизлардан (416 балл) юқори натижага эга бўлган.

ТИМСС (Трендс ин Интернатионал Матҳематиcс анд Сcиенcе Студй) — бу 4- ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий фанларни ўзлаштириш даражасини баҳоловчи халқаро дастур. Тадқиқот Халқаро Таълим Ютуқларини Баҳолаш Ассоциацияси (ИEА) томонидан ўтказилади.