Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, Шавкат Мирзиеёвнинг тегишли фармони билан Русланбек Давлетов Ўзбекистон президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Қайд этиш керак, Русланбек Давлетов давлат хизматлари ва ҳокимият тизимини ислоҳ қилиш бўйича қатор самарали ишлари билан танилган.
ДХХ собиқ раҳбари Абдусалом Азизов ёшлар сиёсати бўйича Давлетовнинг ўринбосари этиб тайинланди. Унга ёшлар сиёсати йўналишидаги қатор стратегик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш вазифаси юкланган.