Хуршид Қорабоев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Хуршид Қорабоев Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди вилоят ҳокимлиги.

У аввал Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда ишлаган.

Янги лавозимга тайинланишидан олдин у Савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалигида тадбиркорликка кўмаклашиш департаментини бошқарган.