Ишлаб чиқарилган санаси ва мувофиқлик белгисига кўра.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси айрим антифриз маҳсулотларининг маркировка талаблари бузилганини аниқлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, назорат харидлари давомида Магас, Мегазоне ва Сибириа антифризларида норматив ҳужжатлар, ишлаб чиқарилган сана ва мувофиқлик белгилари ҳақида етарли маълумот мавжуд эмаслиги қайд этилди. Бу ҳолат истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун талаблари бузилганини кўрсатади.
Мазкур муаммоларни ҳал этиш мақсадида ваколатли органларга тегишли чоралар кўриш юзасидан тавсиялар тақдим этилди.