Кеча, 5 декабрь куни Тошкент вақти билан 23:44 ларда АҚШнинг Сан-Франциско кўрфази яқинида, Калифорния шимолида 7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълумотига таяниб, маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.
Зилзила эпицентри Гумбольдт округидан 16 км жануби-ғарбида жойлашган. Зилзиладан сўнг, ҳукумат цунами хавфи ҳақида ҳам огоҳлантириш берди. Маълум муддатдан сўнг эса бу огоҳлантириш бекор қилинган.