Президент имзолаган янги Қонун («Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида», ЎРҚ-1010, 05.12.2024) асосида махсус иқтисодий зоналар фаолиятига қатор ўзгартиришлар киритилди.
Қонунга мувофиқ, зоналарнинг маъмурий кенгашлари тугатилиб, уларнинг вазифалари махсус иқтисодий зоналар дирекциялари зиммасига ўтказилади.
Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш жараёни тезлаштирилади. Лойиҳаларнинг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза талаблари бекор қилиниб, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини махсус иқтисодий зоналар дирекциялари мустақил равишда баҳолайди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.