7 декабрь куни пойтахтнинг Олмазор туманида «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун» шиори остида 5000 метр оммавий югуриш мусобаси ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан 7 декабрь куни соат 10:00 дан 13:00га қадар қуйида келтирилган кўчаларда автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади:
— ТХАЙ-Соғлом авлод кўчалари кесишган чорраҳасидан, Соғлом авлод кўчаси бўйлаб, Соғлом авлод-Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Соғлом авлод-Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасидан, Шифокорлар кўчаси бўйлаб, Қамарнисо-Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Қамарнисо-Шифокорлар кўчалари кесишган чорраҳасидан, Қамарнисо кўчаси бўйлаб, Талабалар-Қамарнисо кўчалари кесишган чорраҳасигача;
— Талабалар-Қамарнисо кўчалари кесишган чорраҳасидан, Талабалар кўчаси бўйлаб, КХАЙ-Талабалар кўчалари кесишган чорраҳасигача транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
«Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда айланма, ёндош кўчалардан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.