Уммоннинг машҳур “Асдаа Оман” газетаси Ўзбекистонда суд жараёнларида рақамли далиллардан фойдаланишни тартибга солувчи қонун қабул қилингани ҳақида мақола чоп этди.
“Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 2022-йилда ишлаб чиқилган ва 2023-йил 28-августда қонунчилик палатаси томонидан ниҳоят учинчи ўқишда қабул қилинган ушбу тарихий ҳужжатни имзолаган.
Олий Мажлис қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаевнинг айтишича, қонунда барча зарур ўзгартириш ва фикрлар ҳисобга олинган.
Газета янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлашга, унинг халқаро рейтинглардаги ўрнини оширишга хизмат қилишини таъкидлайди.