Танспортларнинг тротуарлар ва велосипед йўлкаларидан юришига тақиқ қўйилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳасида транспорт воситаларини тротуарлардан, велосипед йўлкаларидан, яшил ҳудуд майдонларидан юргизишнинг олдини олишга қаратилган нормалар белгиланди.

Жумладан, транспортларнинг тротуар, велосипед йўлкаларида тўхташи ва тўҳтаб туришига ҳам чекловлар белгиланди.

Шунингдек, аҳоли томонидан ноқонуний равишда йўлнинг қатнов қисмига тўсиқлар ўрнатиш ёки йўлларни тўсиб қўйиш, транспорт воситалари ва фуқароларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилиш ҳолатларига чек қўйиш учун жавобгарлик чоралари назарда тутилди.p

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг эркин ҳаракатланишига шароит яратишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.