Ўзбекистонда миллий туризм бўйича ягона платформа ишга туширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 декабрдаги қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эксперимент доирасида Миллий туризмнинг ягона платформаси ишлай бошлайди.

Платформада фойдаланувчилар меҳмонхоналарни брон қилиш ва баҳолаш, туроператорлар, гидлар ва уларнинг хизматларига буюртма бериш, транспорт ва аттраксионлар учун чипталар харид қилиш, халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали саёҳат хизматлари учун ҳақ тўлаш имкониятига эга бўлади.

Платформа 14 тилда мавжуд бўлиб, реал вақт режимида туризм соҳаси бўйича маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилишни таъминлайди.