Тошкент- Хожикент йўналишида янги тезюрар электропоезд қатнови йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 11-декабрь санасидан бошлаб шаҳар атрофида янги тезюрар шаҳарлараро электропоезди ўз қатновларини бошлайди.

Тезюрар электропоездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

7201-сонли “Тошкент марказий – Хожикент”

Тошкент марказий 06:27 — Хожикент 07:42

7202-сонли “Хожикент – Тошкент марказий”

Хожикент 08:02 — Тошкент марказий 09:06

7203-сонли “Тошкент марказий – Хожикент”

Тошкент марказий 13:02 — Хожикент 14:03

7204-сонли “Хожикент – Тошкент марказий”

Хожикент 14:33 — Тошкент марказий” 15:37

7205-сонли “Тошкент марказий – Хожикент”

Тошкент марказий 18:19 — Хожикент 19:20

7206-сонли “Хожикент – Тошкент марказий”

Хожикент 19:45 — Тошкент марказий 20:52

Катталар учун чипта нархи 20 000 сўм болалар учун эса 11 500 сўм этиб белгиланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, одатдаги жадвал асосида қатнаб келаётган электропоездларнинг қатнов вақтлари ўз ўрнида қолади ва жадвал асосида қатновларини давом эттиради.