Қашқадарёда севган қизини пичоқлаган йигит 11 йилга қамалди

Аввалроқ, Қашқадарёдаги университет ҳудудида йигит севган қизини пичоқлагани ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 22 июнь куни соат 08:30 атрофида фуқаро М.Э. Қарши давлат университети талабаси фуқаро С.Т. билан университет ҳудудида ўзаро жанжаллашиб, С.Т.нинг танасини турли соҳаларига ўзи билан олиб келган пичоқни 8 маротаба санчиб, оғир тан жароҳати етказган.

Шундан сўнг, фуқаро М.Э. ўзининг қорин бўшлиғига пичоқ санчиб, ўзига-ўзи тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Замон» дастури хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, ЖКнинг 59-моддасига асосан, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан судланувчи йигитга нисбатан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.