Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига расман рухсат берилмоқда

Букмекерлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия тўлови БҲМнинг 500 баравари (ҳозирда 187,5 млн сўм) миқдорида бўлади. Лицензия ўзгартирилганда тўлов шу қийматнинг 50 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари букмекерлик компанияси ўйин ҳажмидан тушган пулнинг 0,1 фоизини лицензия берувчи ташкилот ҳисобига ўтказиб туради.

Букмекерлик фаолиятини амалга оширувчи корхона устав капитали камида БҲМнинг 150 минг баравари (ҳозирда 56 млрд 250 млн сўм) миқдорида бўлиши керак.

Ўйинларда иштирок этувчилар учун сарфлаш мумкин бўлган маблағлар бўйича лимитлар жорий қилиш ҳам кўзда тутилган.