Қорли кунда пойтахт шаҳардаги қайноқ ҳаёт тасмалари

Бугун Тошкент шаҳри ва республика ҳудудларининг аксари қисмида эрталабдан ёғиб тушган қор шаҳарга ажойиб кўриниш бахш этди.

Ҳар доимгидек, ободонлаштириш хизматлари ходимлари ишни барвақт бошлаб, шаҳар кўчаларини тартибга келтиришга киришди.

Қорли кунларда Тошкентда ҳаёт ўзига яраша эсда қоларли бўлади…

Фотомухбиримиз Қувончбек Қосимов пойтахтнинг қишнинг илк қорли кунидаги меҳнаткашлар ва шаҳар ҳаётининг мазмунли лаҳзаларини суратларда акс эттирди.

Қорли Тошкентнинг бетакрор манзаралари билан бирга, ҳар бир лавҳа бу куннинг хотирасига айланади.