Россия Тергов қўмитаси ФСБ ва ИИВ ҳамкорлигида 29 ёшли Ўзбекистон фуқаросини террорчилик ҳужуми содир этишда гумон қилиб, қўлга олди. У 17-декабрь куни Россия Федерацияси Қуролли Кучлари радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов ва унинг ёрдамчиси Иля Поликарповнинг ўлимида айбланмоқда.
У сўроқ жараёнида Украина махсус хизматлари томонидан ишга олингани ва бу иш учун унга 100 минг доллар миқдорида пул мукофоти ва Европа мамлакатларидан бирида яшаш учун чиқиш имконияти берилгани ҳақида маълумот берган.