Ҳозирда республикамизда 208 та олий таълим ташкилоти фаолият юритиб, талабалар сони 1 млн 400 минг нафардан ортди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова ахборот берди.
Халқаро рейтингдаги натижалар қандай?
Шунингдек, нуфузли “ҚС” халқаро рейтингида 2 та олийгоҳ — “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ва Ўзбекистон миллий университети ТОП—1000 талик рўйхатдан ўрин олди.
Бундан ташқари, Times Higher Education халқаро рейтинг ташкилотининг World University Rankings—2025 ТОП—1000 олий таълим ташкилотлари рўйхатида 3 та олийгоҳ — “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” МТУ, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ТОП 1000 университетлар қаторидан жой олди. Бундан ташқари, 48 та олийгоҳ репортёр мақомига эга бўлди.
Ётоқхона масаласи қандай ҳал этилмоқда?
Олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул квоталари сони 5 200 га етказилди. Натижада, жами илмий изланувчилар сони 22 180 нафарни ташкил этди, 3 954 нафар тадқиқотчи илмий даражаларга эга бўлди. Шунингдек, олийгоҳларда 27 364 ўринли талабалар турар жойи ва 10 500 ўринли ўқув бинолари яратилди. Давлат олий таълим муассасаларининг барча босқич талабаларини ётоқхоналарга жойлаштириш тўлиқ рақамлаштирилди.