Россияда кўпхотинликка рухсат берувчи фатво бекор қилинди

Россия мусулмонлари диний бошқармаси уламолар кенгаши кўпхотинликка рухсат берувчи фатвони қайтариб олди. Бу ҳақда кенгаш раиси Шамил Аляутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур қарор Бош прокуратуранинг чақириғи ва Россия жамоатчилигининг муносабати билан қабул қилинган.

“Россия Бош прокуратураси “Россия мусулмон ҳамжамиятида кўпхотинлилик масаласи” фатвосини бекор қилишга чақиргани ҳақидаги ОАВда пайдо бўлган маълумот ва Россия жамоатчилиги томонидан билдирилган муносабат сабабли Мусулмонлар диний бошқармаси уламолар кенгаши мазкур фатвони қайтариб олмоқда. Бу Аллоҳнинг иродаси, шу боис Россия мусулмонлари диний бошқармаси бу масалада мунозарага киришишни маъқул кўрмайди”, дейилади расмий муносабатда.