Тошкент энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида олтинчи ўринни эгаллади. Мониторинг маълумотларига кўра, 24 декабрь куни ҳаво сифати “хавфли” сифатида баҳоланган – зарарли микрозарралар ва суюқлик томчилари концентрацияси ЖССТ тавсия қилган ўртача йиллик PM2,5 қийматидан 20,3 баравар юқори бўлиб чиқди.
Бундай шароитда шаҳар аҳолисига жисмоний зўриқишлардан қочиш ва ташқарида ниқоб кийиш, шунингдек, уйда деразаларни ёпиш ва иложи бўлса ҳаво тозалагични ёқиш тавсия этилади.
Рейтингга 126 та шаҳар киритилган.