Спорт мактаблари ходимларига қўшимча устамалар берилади

“Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПҚ-226-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, бир қатор ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, хусусан:

▪️ спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаб бориш тартиби такомиллаштирилади;
▪️ спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллаларни аҳоли томонидан овоз бериш орқали аниқлаш тартиби белгиланади;
▪️ спорт майдончаларини қуриш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби такомиллаштирилади;
▪️ ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги амалдаги айрим фармон ва қарорлардан эскирган ҳамда такрорланувчи нормалар чиқариб ташланади ва ҳуқуқий бўшлиқлар бартараф этилади.