Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши 2024 йил учун ҳам Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ОАВда ҳозир бўлишлари даражаси (ахборот жиҳатидан очиқлик индекси)ни ўрганди.
Ушбу “Очиқлик индекси” 2021 йилдан бери юритиб келинади. Индекс доирасида Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг миллий ва халқаро электрон ОАВлардаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилди.
Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан эълон қилинган эмас, балки улар ҳақида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.
2024 йил учун республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ОАВда ҳозир бўлишлари даражаси (ахборот жиҳатидан очиқлик индекси) мониторинги якунларига кўра Адлия вазирлиги 4,09 кўрсаткич билан биринчи, Рақамли технологиялар вазирлиги 3,92 кўрсаткич билан иккинчи ва Ташқи ишлар вазирлиги 3,89 кўрсаткич билан учинчи ўринни эгаллашди. Рейтингда Транспорт (1,62), Тоғ-кон саноати ва геология (1,47) ҳамда Сув хўжалиги (1,34) вазирликлари энг ёмон кўрсаткичларни қайд этишди.