5 февралдан ноқонуний миграцияга қарши курашга қаратилган янги қонун кучга киради. Мамлакатдаги юридик мақомга эга бўлмаган хорижликлар “назорат остидаги шахслар реестри”га жойлаштирилади ва қонунийлаштирмаса, чиқариб юборилади.
Ушбу реестрдаги мигрантлар учун қатъий чекловлар жорий этилган: яшаш жойини рухсациз ўзгартиришни тақиқлаш, минтақадан чиқиб кетиш, транспортни бошқариш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва кўчмас мулк билан операцияларни тақиқлаш.
Ноқонуний мигрантларга ёрдам берган россияликлар жаримага тортилади:
- жисмоний шахслар учун 5000 рублгача,
- мансабдор шахслар учун 50 000 рублгача,
- Юридик шахслар учун 500 000 рублгача.